Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Қуддусдаги элчихонасини май ойида очиш ниятида

АҚШ Қуддусдаги элчихонасини май ойида очиш ниятида

Фото: pixabay.com

АҚШ давлат департаменти вакилининг маълумот беришича, элчихонанинг очилиш маросими Исроил давлатининг 70 йиллигига қадар бўлиб ўтади. Бу ҳақида «Аргументы и факты» газетаси расмий сайтида маьлум қилинди.

Қуддусдаги АҚШ элчихонаси жорий йилнинг май ойидан фаолият юритишни бошлайди. Очилиш маросими эса Исроил давлатининг 70 йиллиги тантаналари арафасида бўлиб ўтади. Америкалик дипломатнинг сўзларига қараганда, элчихона шаҳарнинг Арнон кварталида, ҳозир АҚШ консуллиги фаолият юритаётган бинода жойлашади.

Маълумки, ўтган йилнинг охирида АҚШ президенти Доналд Трамп Қуддусни Исроилнинг пойтахти дея тан олиши ва АҚШ элчихонаси Тел-Авивдан мазкур шаҳарга кўчирилишини маълум қилганди. Ушбу қарор Исроил расмий доиралари томонидан мамнунлик билан кутиб олинган бўлса, қатор мусулмон давлатларида катта норозиликка сабаб бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг