Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Лу Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Лу Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бюроси ёрдамчиси Доналд Лу 6-11 ноябрь кунлари Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафар қилади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Доналд Лу ўзининг юқорида номлари санаб ўтилган Марказий Осиё давлатларига сафари давомида Қўшма Штатларнинг минтақа давлатлари мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини тасдиқлаб, Вашингтоннинг мақсади Марказий Осиёни фаровон, хавфсиз ва демократик мамлакатлар сифатида кўриш эканинига урғу беради.

Лу бошлиқ делегация Туркманистон сафаридан сўнг Ўзбекистонга келади ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш ҳамда диний эътиқод ва эътиқод эркинлигини қўллаб-қувватлаш борасида ҳукумат расмийлари, фуқаролик жамияти ва маданий гуруҳлар билан учрашади.

Давлат котиби ёрдамчиси Лу, шунингдек, минтақада бўлганида Марказий Осиёда Иқтисодий барқарорлик ташаббусини ишга тушириш масаласини муҳокама қилади.

Қайд қилинишича, ушбу ташаббус орқали Қўшма Штатлар минтақавий савдо йўллари ва салоҳиятини мустаҳкамлаш, малакали ишчи кучини ўқитиш ва тайёрлаш ҳамда Марказий Осиёга халқаро сармояларни жалб қилиш учун 25 миллион доллар маблағ ажратади.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Лу жорий йилнинг майида ҳам Ўзбекистонга келган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг