26 январь — Давлат божхона хизмати ходимлари куни этиб белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чеккани ҳақида хабар қилган эдик.
Фармонга мувофиқ, 26 январь — Давлат божхона хизмати ходимлари куни этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси белгиланган тартибда ишлаб чиқиши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter