Токка уланган смартфондан қандай фойдаланиш керак?
Электр манбаидан қувват олаётган пайтида смартфондан фойдаланиш — унча ҳам тўғри иш эмас. «Telecom daily» ахборот-таҳлил агентлиги раҳбари Денис Кусков нега бундайлигини қуйидагича тушунтирди.
Қувват олаётган смартфон қизишни бошлайди, агар бу пайтда сиз қўнғироқ қилмоқчи бўлсангиз телефонни ё токдан узиб қўйинг ёки овозни баландлатинг. «Ҳар ҳолда шуниси хавфсизроқ — телефон қўлингизда бўлмайди», — таъкидлайди мутахассис.
Қувват олаётган смартфоннинг ғилофи борлиги вазиятни янада мураккаблаштиради. Бир қарашда қўлни токдан ҳимоялайдегандек, аммо тезроқ қизийди, қўлда портлаб кетиши эҳтимоли янада ошади, соғлиғингиз билан ўйнашмаганингиз маъқул, дейди Денис Кусков.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter