Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор коронавирусда хавфсиз масофани маълум қилди

Шифокор коронавирусда хавфсиз масофани маълум қилди

Фото: «РИА Новости»

Япониялик машҳур шифокор-инфекционист ва эпидемиолог, мегаполисда инфекциялар тарқалиши бўйича Токио қўлланмаси муаллифи Сато Акихиро фикрича, коронавирус билан боғлиқ ҳолатда одамлар сонига қараб тадбирларни чеклашдан маъно йўқ, чунки бунда улар орасидаги масофа муҳимроқ.

«Кўчада хавф-хатар камаяди, яъни одамлар сонига қараб чеклашдан фойда йўқ. Масалан, тасаввур қилинг, кўчада бир неча ўн минг одам тўпланса, лекин улар орасида 1,5-2 метргача масофа бўлса, устига-устак, бир-бирлари билан гаплашмаса, бу шамоллатилмайдиган хонада озгина одам тўпланиб, улар орасида 30 см – 1 метргача масофа бўлиши ва суҳбатлашишидан кўра хавфсизроқ. Мана шундай қилмаслик керак», — дейди Сато «РИА Новости»га берган интервьюсида.

Унинг таъкидлашича, мисол тариқасида ёпиқ хонадаги концертни олайлик, коронавирус инфекцияси тарқалиши нуқтаи назаридан у ерда юзта одам бўладими ёки беш мингта — фарқи йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг