Саримсоқ коронавирусдан асрайдими?
Вирусли хасталиклар, жумладан, коронавирус билан асосан иммунитети заифлар касалланади. Чунки кучсиз тана инфекцияга қарши курашолмайди. Агар иммунитет мустаҳкам бўлса, унга ҳеч нима қўрқинчли эмас. Саримсоқ таркибида фитонцидлар бўлиб, улар вирусга қарши курашиш хусусиятига эга. Бу маҳсулот чиндан ҳам коронавирус юқишининг олдини олишга ёрдам беради. У тананинг курашувчанлигини оширади, дейди шифокорлар.
Отоларингологлар саримсоқни меъёрда истеъмол қилиш кераклигидан огоҳлантиради. Агар одам икки бўлак саримсоқ еса (эрталаб ва кечга биттадан), унинг ҳимояси яхшиланади. Бундан ортиғи ярамайди. Саримсоқ таркибида кучли бирикмалар мавжуд, улар ошқозон шиллиқ қаватини таъсирлантириб, гастритга олиб келиши мумкин. Баъзи одамларга саримсоқ ейиш мутлақо тақиқланади. Меъда кислотаси паст, ошқозон яраси, гастрит зўрайишидан қийналаётган одамлар шулар жумласидан.
Қайси ўсимликлар иммунитетни кўтаради?
Саримсоқ ўрнига занжабилни чой ёки салатга қўшиб истеъмол қилса бўлади. Мутахассислар фикрича, занжабилда ҳам фойдали бирикмалар кўп, улар вирусга қарши самарали курашади. Айрим ҳолларда соғлиги саримсоқ ейишни кўтармайдиган инсонларга ҳам занжабил илдизи истеъмоли мумкин.
Бундан ташқари, ялпиз ва чаканда иммунитетни мустаҳкамлайди. Вирусли инфекциялар тарқалган даврда одам ўзини ҳимоя қилиши учун кўпроқ мева ейиши ва тоза ҳавода сайр қилиши лозим.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter