Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соғлом бўлиш ва узоқ умр кўришнинг 5 та шарти

Соғлом бўлиш ва узоқ умр кўришнинг 5 та шарти

Фото: Сергей Булкин/NEWS.ru

Шифокорлар соғликни сақлаш ва узоқ умр кўришнинг бешта омилини айтишди. Буларга чекишни ташлаш, туз ва ортиқча алкоголдан воз кечиш, шунингдек, мева-сабзавотларни истеъмол қилиш ва пиёда юриш киради. Бу ҳақда III Евросиё аёллар форумида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги терапия ва профилактик Миллий тиббий тадқиқот маркази директори Оксана Драпкина айтиб ўтди. Унинг сўзларини РИA Новости келтирмоқда.

Драпкинанинг сўзларига кўра, шифокорлар соғлом турмуш тарзига риоя қилиш индексини жорий этишди. Ушбу қоидаларга амал қилганларнинг ўлим даражаси 36% га пасайган. Aёллар саломатлиги ҳақида гапирар экан, у россиялик аёллар хамир овқатларни кўп, балиқ, мева-сабзавотларни кам истеъмол қилишини таъкидлади. Кўпинча улар юрак-қон томир ва онкологик касалликлар туфайли вафот этишади.

«Узоқ умр кўришнинг қўплаб омилларидан бештаси ажратиб кўрсатилган. Биринчиси — чекмаслик. Иккинчиси — пиёда юриш. Учинчиси — таомга ортиқча туз сепмаслик. Тўртинчиси — мева-сабзавотларни ейиш. Ва, ниҳоят, бешинчиси — спиртли ичимликларни суиистеъмол қилмаслик», — деди Драпкина.

Бундан ташқари, узоқ умр кўришга, жумладан, даромад ва таълим даражаси, артериал қон босими ва семизлик даражаси ҳамда тиббий лаборатория кўрсаткичлари таъсир кўрсатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг