IT-маслаҳат: Хатоларимизни тўғрилайлик!
Кўпчилик операцион тизим дастурлари ёки интернет тармоғидаги ёзишмаларда лотин алифбосига асосланган ўзбек тилида кирилл алифбосидаги Ў ва Ғ ҳарфларини янглишиб O’ ва G’ кўринишида ёзади. Ушбу хатолик кўчалардаги баннерларда ҳам учраб туради, ачинарли томони эса буни катта-катта ҳарфларда ёзиб қўйилганидир.
Аслида эса унинг ёзилиши қуйидагича – O‘ va G‘.
Муаммонинг сабаби шундаки, кўпчилик компьютерда ушбу ҳарфларни қандай қилиб тўғри ёзишни билмайди. Хўш, бунинг учун қандай тезкор амални бажариш керак? Бу борада ўз тавсияларимизни билдириб ўтамиз.
1️. Барча дастурларда буни ёзиш учун эса ALT+0145 клавишлари комбинацияси босилади.
Изоҳ: ALT клавишини қўйиб юбормаган ҳолда NumLock панелидаги рақамлар киритилади ва шундан сўнг бармоқ ALT клавишидан олинади.
2️. Microsoft Word дастурида эса буни киритишнинг бошқа усули ҳам мавжуд, бунинг учун CTRL+ ~ + ~ клавишлар комбинацияси босилади.
Изоҳ: CTRL клавишини қўйиб юбормаган ҳолда Esc клавиши ости ёки ўнг томонидаги ~ (кириллча Ё ҳарфи) клавишига икки марта босилади ва шундан сўнг бармоқ CTRL клавишидан олинади.
Авваллари бунга аҳамият бермай келган бўлсангиз, бундан кейин шу маслаҳатлар асосида мазкур ҳарфларни тўғри киритишга одатланасиз, деган умиддамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter