Эксперт зинада югуриб машқ қилаётганларни огоҳлантирди
Кўп қаватли уйларнинг зинасида югуриш ёки юриб машқ қилиш COVID-19 ни юқтиришга сабаб бўлиши мумкин, деди АҚШнинг Жордж Мейсон университети тизимли биология мактаби профессори Анча Баранова. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда эрталаблари подъезддаги зинада югуриб, машқ қилаётган фуқароларнинг видео ва фотосуратлари пайдо бўлди.
«Шахсан мен зинада югурмаган бўлардим: ҳар ҳолда подъездда жуда кўп одам истиқомат қилади. Борди-ю, кимдир зинада аксирса, сиз эса у ердан югуриб ўтдингиз. Ёки сиз аломатсиз ташувчи ўлароқ зинада югурдингиз, кейин эса у ердан бир қария нон олгани ташқарига чиқди. Эҳтимол, респираторда югуриш мумкиндир, лекин бу сизга ёқмаслиги аниқ», — дейди Баранова.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter