Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония ва Ўзбекистон ўртасида 3 млрд иеналик алмашинув ноталари имзоланди

Япония ва Ўзбекистон ўртасида 3 млрд иеналик алмашинув ноталари имзоланди

Кеча, 2 июл куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Хатори Такаши Япония ҳукуматининг беғараз ёрдами доирасида амалга оширилаётган 3 млрд иеналик (6,3 млн доллар) «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш дастури» бўйича алмашинув ноталарини имзоладилар.

Ҳужжатларга асосан Ўзбекистонга компютер томографияси сканерлари ва рентген аппаратлари билан жиҳозланган қўшимча 4 та тиббий мобил контейнер етказилади. Бу билан республика бўйлаб самарали тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятлари янада яхшиланади.

Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Ўзбекистонда юқори сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга содиқликларини билдирдилар.

Компютер томографияси сканерлари қатор касалликларни аниқлашда жуда муҳим ҳисобланади. Мобил тиббий контейнер ҳар қандай жойда, шу жумладан фавқулодда вазиятларда ҳам хизмат кўрсатиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг