Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойдан Ўзбекистонга янги мультимодал йўналиш бўйича контейнер поезди жўнатилди

Хитойдан Ўзбекистонга янги мультимодал йўналиш бўйича контейнер поезди жўнатилди

Кеча, 4 июль куни Лангфан – Қашқар – Иркештом – Ош – Тошкент янги мультимодал йўналишида контейнерли блок-поездини жўнатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Лангфандан (Хитой) ҳаракатланувчи биринчи поезд (таркибида қурилиш материаллари бўлган 41та вагон) сафарга чиқди.

Бутун йўлнинг масофаси тахминан 6000 километрни ташкил этади ва юкнинг умумий оғирлиги 1000 тоннадан ошади. Сафар вақти тахминан 12 кунни ташкил этади.

Қайд этиш лозимки, ҳозирги вақтда ушбу йўналиш (қуруқликдаги) Хитойдан Ўзбекистонга юкларни етказиб бериш учун энг қисқа ва энг тезкор йўналиш ҳисобланади.

Янги мультимодал йўлак бўйлаб ташиш жараёни жўнаш пунктидан темир йўл орқали Қашқар (Хитой) темир йўл станциясигача амалга оширилади. Кейин эса, юклар автотранспортга ортилиб Ош (Қирғизистон) темир йўл станциясига етказилади. Ош станциясидан эса Тошкентгача юклар темир йўл орқали юк поезди таркибида етказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг