Вазир Бахтиёр Саидов Туркиядаги ўзбеклар маҳалласига борди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифаси бажарувчиси Бахтиёр Саидов Туркиядаги 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар яшайдиган Овакент маҳалласига борди.
«Маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун дунёнинг турли бурчакларидан бу ерга келган барча ватандошларимиздан миннатдормиз. Мудофаа вазирлиги кўчма госпитали 2000га яқин жароҳатланганларга ёрдам кўрсатди, ФВВ ходимлари эса вайроналар остидан 30 дан ортиқ одамни қутқариб олди», дея ёзган Бахтиёр Саидов
Аввалроқ, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан Туркиянинг Газиантеп шаҳрида учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter