Умид қиламанки, ватан тарихи ва маданиятига муҳаббат ҳақида фильмларимиз кўпаяди – Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева кеча, 16 май куни миллий эстрада асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этган эди.
Президент Мирзиёев бошчилигида ўтган тадбир Тошкентдаги Кино саройида ҳам давом этган.
Мирзиёеванинг билдиришича, давлат раҳбари Кино саройдаги йиғилишда ватанимиз тарихи ва маданиятига муҳаббат, буюк Ўзбекистонимиз, унинг анъаналаридан фахрланиш туйғуларини уйғотадиган филмларни суратга олиш муҳим эканини таъкидлаган.
«Умид қиламанки, яқин келажакда айнан шундай филмлар экран юзини кўради», – дейди Президент ёрдамчиси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter