Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Термизга қўшимча авиарейс қўйилди

Тошкентдан Термизга қўшимча авиарейс қўйилди

Фото: Xabar.uz

15 ноябрдан Тошкентдан Термизга ва ортга қўшимча авиақатнов йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Компания қўшимча рейс асосида парвоз қилувчи самолётларнинг жўнаб кетиш, манзилга етиб бориш ҳамда ортга қайтиш вақтлари ҳақидаги маълумотларни ҳам тақдим қилди. Унга кўра:

Тошкентдан жўнаб кетиш вақти: 19:00

Термизга етиб бориш вақти: 20:00

Термиздан жўнаб кетиш вақти: 21:00

Тошкентга етиб келиш вақти: 22:00

Авиачипталарни компаниянинг расмий сайти (www.uzairways.com), мобил илова, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг