Ташаббусли бюджет амалиёти учун келгуси йили 10 трлн сўм ажратилади
Ташаббусли бюджет амалиётини ва маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини янада кенгайтириш мақсадида 2024 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 10 триллион сўм ажратилади.
Бу ҳақда жорий йил 11 сентябр куни имзоланган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорида белгилаб қўйилди.
Шундан «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари учун камида 4 триллион сўм йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилги «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 1-мавсумида ғолиб бўлган жами 1666 та лойиҳа учун 1,6 трлн сўмга яқин, 2 мавсум ғолиблари учун эса туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши айтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter