Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олинган

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олинган

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан олинган. Бу ҳақда ishonch.uz нашри ўз манбасига таяниб хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамиз, А.Иноятов ушбу лавозимга 2022 йилнинг 30 декабрида тайинланган эди. Унгача эса ушбу тизимда вазирнинг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

А. Иноятов 1979 йилда туғилган. 2001 йил Бухоро давлат тиббиёт институтини, 2005 йилда Тошкент тиббиёт академиясида «Болалар юз-жағ жарроҳлиги» мутахассислиги бўйича аспирантурани тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Бухоро давлат тиббиёт институти илмий-текшириш лабораториясида бошлаган. 2006-2014 йилларда ушбу институтнинг «Хирургик стоматология» кафедраси ассистенти, мазкур кафедра мудири, Стоматология факультети декани вазифаларида ишлаган.

2014-2020 йилларда Тошкент давлат стоматология институти Бухоро филиалининг Стоматология факультети декани, ушбу филиал директори, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори сифатида фаолият кўрсатган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг