Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари кутиляпти
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 апрел кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақдаги маълумот «Asia-Plus» нашрига Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси томонидан тасдиқланган.
Ўз навбатида, Тожикистон ТИВ хабарида, жорий йилнинг 14 апрел куни идора раҳбарининг Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказгани ва унда томонлар Ўзбекистон етакчисининг давлат ташрифига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилгани айтилади.
Таъкидланишича, ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
«Asia-Plus» нашрининг элчихонага таяниб ёзишича, ташриф доирасида 17-20 апрел кунлари Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter