Шавкат Мирзиёев Қатар Амири билан музокара ўтказди
Ўзбекистон ва Қатар етакчилари икки томонлама шерикликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга келишиб олди.
Бугун, 2 октябрь куни Доҳадаги «Амири Девон» мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон раҳбари Қатар Амирини ташриф билан келиш таклифи ҳамда Ўзбекистон делегациясига кўрсатилаётган меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.
Сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Қатар Амири жорий йил июнь ойида Самарқандга амалга оширган тарихий ташриф мамлакатларимиз муносабатларида янги босқични бошлагани таъкидланди. Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори, стратегик шериклик даражасига олиб чиқишга қатъий интилиш билдирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter