Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сармишсой» ҳудудида олтин қазиб олинаётгани рад қилинди

«Сармишсой» ҳудудида олтин қазиб олинаётгани рад қилинди

Маданий мерос агентлиги «Сармишсой» ва унинг ҳудуди билан боғлиқ етти минг йиллик тарих инсоният кўз олдида вайрон бўлиши мумкин» мазмунидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат берди. 

Агентликка кўра, «Сармишсой» давлат музей-қўриқхонаси Ҳукуматнинг 2019 йил 30 майдаги қарори асосида ташкил этилган ва музей-қўриқхона учун Навоий вилояти Навбаҳор туман ҳокимининг 2009 йил 14 июлдаги тегишли қарори билан туман кадастри томонидан 5000 га майдон алоҳида белгилаб берилган.

Ҳукуматнинг 2019 йил 16 мартдаги «Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан эса 2019 йилда «Сармишсой» давлат музей-қўриқхона ҳудудидан қимматбаҳо металларни ажратиб олишда олтин изловчиларга ер ажратиб берилган ва қазишма ишлари олиб борилган.

Бироқ 2021 йил 3 мартдаги «Моддий маданий мерос объектлари ва ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар муҳофазасини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори 11-иловасига асосан ушбу музей-қўриқхонасининг қўриқланадиган чегаралари қайта белгиланган.

Агентлик ҳозирги вақтда мазкур чегараларда олтин қазиб олиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиб бериш ҳолатлари мавжуд эмаслигини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг