Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқандда куёв қайнота ва қайнонасининг қотилига айланди

Самарқандда куёв қайнота ва қайнонасининг қотилига айланди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 36 ёшли эркак қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Хабар қилинишича, жорий йилнинг 10 июнь куни соат 12:00 атрофида 1988 йилда туғилган М.Ж. турмуш ўртоғи З.А. билан оилавий келишмовчилик давомида Пайариқ тумани Накурт маҳалласи Бектўпи қишлоғида яшовчи қайнотаси Р.Ж. (62 ёшли)нинг яшаш уйига келиб жанжал чиқарган.

Шундан сўнг эркак яшаш уйи меҳмонхонасида дастлаб 60 ёшли қайнонаси Ж.Н.га, сўнг қайнотаси Ж.Р.га ошхона пичоғи билан кўплаб кесувчи ва санчиб кирувчи жароҳатлар етказган. Оқибатда Н.Ж. ва Р.Ж. олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган.

Бош прокуратура матбуот котибининг қўшимча қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а,ж» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича Ж.М. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг