Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Москвада учрашади
Бугун, 18 сентябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг Матбуот котиби маълум қилди.
ТАСС агентлигининг берган маълумотларига кўра, икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида Россия ва Ўзбекистоннинг саноат, энергетика ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорлигини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Россия ҳукумати вакиллари энергетикани Ўзбекистон билан «икки томонлама ҳамкорликнинг энг муҳим йўналиши» деб атаган.
«Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги газ соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш нафақат икки давлат манфаатларига жавоб беради, балки Марказий Осиёнинг энергетик хавфсизлигини ҳам таъминлайди», — дейилган Россия ҳукумати хабарида.
Қайд этилишича, 2022 йил якунига кўра Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 8,7 миллиард долларга етган ва 2021 йилга нисбатан 26 фоизга ошган. Жорий йилнинг январь-июл ойларида бу кўрсаткич 14 фоиздан ортиқ ўсиб, 5,2 миллиард долларни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter