Қашқадарёдаги «қонли йўл»да яна йирик ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 26 октябрь куни соат 11:20 ларда, халқаро аҳамиятга молик А-380 «Ғузор-Бухоро-Некус-Бейнау» автомобил йўлининг 108 км.да Муборак тумани Газни қайта ишлаш заводи рўпарасида ҳаракатланган, ҳайдовчи Т.Д бошқарувида бўлган «Gentra» русумли автомобил билан, «Қарши-Муборак» йўналиши бўйича ҳаракатланиб бораётиб, қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, рўпарасидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Т.Т бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли автомашинаси йўлига чиқиб кетиб йўл-транспорт ходисаси содир этган.
Йўл-транспорт ходисаси оқибатида қисқа туташув содир бўлиб «Lacetti» русумли автомашинасида ёнғин чиққан.
Натижада, «Lacetti» русумли автомобил салонида йўловчи сифатида келаётган фуқаролар У.А. ҳамда Б.С.лар тан жароҳати олиб Муборак тумани марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Муборак туман ИИБ ТБ томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 15 август куни ҳудди шу йўлнинг 105-километрида 8 кишининг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter