Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» довонида автомобиллар учун назорат тарозиси ўрнатилди

«Қамчиқ» довонида автомобиллар учун назорат тарозиси ўрнатилди

«Қамчиқ» довонида автомобиллар учун назорат тарозиси ўрнатилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ маълум қилмоқда.

Хабарда айтилишича, А-373 «М-39 автомобил йўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали – Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмидан ўтаётган автомобилларнинг йўл ўқига тушаётган оғирликни назорат қилиш учун ушбу йўлнинг 273-километрида автомобилларнинг оғирликларини ўлчаш ускуналари билан жиҳозланган назорат пункти ташкил қилинди.

Мазкур назорат пункти  2022 йил 1 ноябр куни соат 00:00 дан иш фаолиятини бошлайди.

Вилоят ИИВ ЙҲХБ ҳайдовчиларни огоҳлантириб, улардан оғир вазнли юкларни автомобил транспортида ташишда юк оғирлиги меъёрини сақлаган ҳолда ҳаракат қилишларини сўрамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг