Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент кредит фоиз ставкаларини тушириш бўйича топшириқ берди

Президент кредит фоиз ставкаларини тушириш бўйича топшириқ берди

Йиғилишда банк тизими барқарорлигини таъминлаш ҳамда кредит фоиз ставкаларини тушириш масалаларига тўхталиб ўтилди. 

Бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

«Банклар ресурс йўқлиги сабабли кредит фоизи юқори, дейишга ўрганиб олган. Ваҳоланки, муаммоли кредитларни ундиришни ўзидан 25 триллион сўмлик кредитга ресурс топса бўлади.

Масалан, Жиззах, Сурхондарё ва Сирдарёда муаммоли кредитлар улуши 10 фоизга етган», – дейди давлат раҳбари.

Тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар 9 триллион сўм кредитлар ҳисобига ишга тушган 2 минг 342 та лойиҳа паст қувватда ишлаётганини таҳлил қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмаклашмаётгани танқид қилинди.

Қайд этилишича, эндиликда Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман кредит олган корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлаб кетишига кўмаклашади.

Ҳокимлар, банклар кредит беришдан олдин лойиҳа қанча иш ўрин яратиши, бюджетга қанча тушум бўлишини ҳисоб-китоб қилиш тизимига ўтади ва самарасига шахсан жавоб беради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг