Педагогларга айрим имтиёзларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинди
Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган йиғилишда «Педагог мақоми тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ушбу қонун лойиҳасига кўра, педагоглар мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этилади. Уларни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш тақиқланади.
Шунингдек, илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходимни бириктирилади. Давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимларни давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтказилади.
Қолаверса, педагог ходимнинг касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш давлат томонидан таъминланади ҳамда 56 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил берилади.
Муҳокамалар давомида депутатлар ушбу қонуннинг бугунги кундаги зарурати ва аҳамиятини эътиборга олиб, уни янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш, маромига етказиш бўйича бир қатор таклифлар берди.
Муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳасининг бугунги кундаги заруратини ҳисобга олиниб, депутатлар томонидан қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter