Ўзбекистонда пуллик автомобиль йўллари қачон қуриб битказилиши айтилди
Тошкент-Андижон ва Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади. Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022-2026 йилларда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган 5 та йирик лойиҳа бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ва ўрганиш ишлари давом этмоқда:
Булар:
- Жаҳон банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Андижон пуллик автомобил йўлини қуриш лойиҳаси;
- Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент-Самарқанд пуллик автомобил йўлини қуриш лойиҳаси;
- Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасида 66 км.лик автомобиль йўли ва Таҳтақорача довонида 4,4 км.лик туннель қуриш лойиҳаси;
- Тошкент шаҳар ва ҳудудий халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳалари бўйича Жаҳон банки гуруҳи томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда;
- Бухоро ва Урганч халқаро аэропортларни модернизация қилиш ва бошқарувга бериш лойиҳаси бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter