Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Сирдарё орқали Қозоғистонга 4 млрд куб метрга яқин сув берди

Ўзбекистон Сирдарё орқали Қозоғистонга 4 млрд куб метрга яқин сув берди

Жорий йилнинг 1 апрелидан буён Ўзбекистон Қозоғистонга Сирдарё орқали 3,9 миллиард куб метр сув берди. Бу ҳақда Қозоғистон Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, аввалроқ қўшни давлат сув хўжалиги вазири Нуржан Нуржигитов Ўзбекистон билан олти ой ичида Қозоғистонга Сирдарё орқали 3,7 миллиард куб метр сув жўнатиш бўйича келишиб олган.

Ўзбекистон томони эса белгиланган ҳажмдаги сувни 4 ой ичида жўнатган.

«Суғориш даври якунига қадар Ўзбекистон Қозоғистонга 1 миллиард куб метрга яқин сув жўнатиши кутилмоқда», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг