Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон октябрь ойида олтин сотиш бўйича дунё етакчисига айланди

Ўзбекистон октябрь ойида олтин сотиш бўйича дунё етакчисига айланди

Ўзбекистон октябрь ойи якунлари бўйича дунёдаги энг йирик олтин сотувчилардан бирига айланди. Бу ҳақда «World Gold Council» компанияси хабар берди.

Қайд этилишича, октябрь ойида дунё давлатларининг марказий банклари жаҳон олтин захирасини 42 тоннага оширган. Бу сентябрь ойи билан таққослаганда 41 фоизга кам бўлса-да, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларидаги ўртача кўрсаткичдан 23 фоизга юқори демак.

Хитой Халқ банки яна энг йирик харидорга айланди (23 тонна), ундан кейинги ўринларни эса Туркия (19 тонна) ва Польша (3 тонна) Миллий банклари эгаллади.

Қимматбаҳо металлни энг кўп сотган давлат эса Ўзбекистон бўлди – 11 тонна. Ундан кейинги поғонада 2 тонна кўрсаткич билан Қозоғистон жойлашган.

Олдинроқ Статистика агентлиги Ўзбекистон октябрь ойида 1,23 миллиард долларлик олтинни экспорт қилгани тўғрисида хабар берганди. Ўзбекистоннинг расмий захира активлари ноябрь ойида 8 миллион долларга камайиб, 2023 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, 32 миллиард 896,5 миллион долларни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг