Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон аҳолиси яна бир дори воситасидан огоҳлантирилди

Ўзбекистон аҳолиси яна бир дори воситасидан огоҳлантирилди

Ўзбекистон дорихонларида айни пайтда сотувда бўлган, «ВИПС-МЕД» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган «Бар-ВИПС» препаратиинг сертификатлаштирилмаган 520723 серияси аниқланган.

ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази аҳолини оғиз орқали юбориш учун мўлжалланган суспензия тайёрлаш кукуни шаклидаги «Бар-ВИПС» препаратининг 520723 серияси сертификатлаштирилмаганидан огоҳлантирмоқда. Айни пайтда марказ лабораториясида мазкур дори воситасининг сифати текшириляпти.

Таъкидланишича, «Бар-ВИПС» препаратининг 520723 серияси дорихоналар (жами 15 799 та) пештахталаридан буткул олиб ташланмаган бўлиши  мумкин.

Шунингдек, Марказ соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларидан мазкур дори воситасини тиббий мақсадларда қўллашда ўрамда кўрсатилган серияларга эътибор беришларини ҳамда «Бар-ВИПС» препаратининг қуйидаги – 500820, 530820, 510820, 520820, 540820, 370622, 380622, 480722 сериялари тиббиёт амалиётида қўллаш учун тасдиқланганлигини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг