Озарбайжондаги Президентлик сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди
7 феврал, чоршанба куни Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси раиси Мазоҳир Панахов мамлакатда ўтказилган навбатдан ташқари Президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди.
Azertag нашрининг ёзишича, Президентлик сайловида ҳақиқий деб топилган овозлар сони 4 млн 651 минг 473 нафар (93,35 фоиз)ни ташкил этган. Ушбу овозлар номзодлар ўртасида қуйида кўрсатилган тарзда тақсимланган:
- Алиев Илҳом Ҳайдар ўғли – 4 млн 281 минг 625 овоз (92,05);
- Алиев Фуад Агаси ўғли — 24 минг 799 овоз (0,53 фоиз);
- Ҳасангулиев Ғудрат Музаффар ўғли – 81 минг 799 овоз (1,76 фоиз);
- Мусаев Элшад Наби ўғли – 31 минг 33 овоз (0,67 фоиз);
- Мустафо Фозил Ғазанфар ўғли — 92 минг 980 овоз (2 фоиз);
- Нуруллаев Рози Ғуламали ўғли – 37 минг 386 овоз (0,80 фоиз);
- Ўруж Зоҳид Маҳаррам ўғли – 101 минг 851 овоз (2,19 фоиз).
Мазоҳир Панаховнинг таъкидлашича, ҳали овоз бериш қоғозлари етиб келмаган оз сонли участкалар ҳам бор ва улардаги овозлар ҳам санаб тақсимланади.
9 феврал куни эса сайлов натижалари бўйича сўнгги маълумот эълон қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter