Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўтган йилга нисбатан енгил автомобиллар сотуви 1,4 бараварга пасайган

Ўтган йилга нисбатан енгил автомобиллар сотуви 1,4 бараварга пасайган

Июнь ойидаги тадқиқот натижаларига кўра, енгил автомобиллар сегментида июнь ойида сотувлар ҳажми 13,3 фоизга, яъни 77,6 минг донагача пасайиши юз берди.

Енгил автомобиллар бозори йил ҳисобида ҳам қисқарди, бу йўналишда сотувлар бир йилда 1,4 бараварга пасайган.

Ҳудудий кесимда июнь ойида энг катта пасайиш Сурхондарё ва Андижон вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида – ўртача 22 фоизга – қайд этилди.

Шу билан бирга, баъзи ҳудудларда сотувлар ошгани кузатилган. Хусусан, 6 ойда Хоразм ва Навоий вилоятларида ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда ўртача 7 фоизлик ижобий динамика кузатилмоқда.

2024 йилнинг биринчи ярми якунларига бўйича Ўзбекистонда енгил автомобиллар савдоси 580 минг донани ташкил этди, бу эса ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 19 фоизга пастдир. Бу нафақат олдин эксплуатацияда бўлган автомобилларга талабнинг пасайиши билан, балки автомобилларни рўйхатдан ўтказиш жараёнларининг мураккаблашиши ҳамда расмийлаштириш ва қайта рўйхатдан ўтказиш қийматининг ошиши билан ҳам изоҳланади.

«Шундай қилиб, сотувлар умумий ҳажмининг 97,3 фоизи тўғри келувчи енгил автомобилларнинг иккиламчи бозорида талабларнинг қаттиқлашиши ва рўйхатдан ўтказиш тартибларининг қимматлашиши олди-сотди битимлари сонининг қисқаришига таъсир қилди, бу эса, ўз навбатида, автомобиль бозорида умумий савдо кўрсаткичларига акс таъсир қилган бўлиши мумкин», – дейилади Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилида.

Жумладан, енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида йиллик ҳисобда фаолликнинг кичикроқ – 5,3 фоизга пасайиши қайд этилди.

Иккиламчи бозорда эса сотувлар йиллик ҳисобда 1,6 баравардан кўпга қисқарган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг