Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz «Чексиз мулоқот ярим нархда» акциясини тақдим этмоқда

Mobiuz «Чексиз мулоқот ярим нархда» акциясини тақдим этмоқда

«Хотиржам» тарифларига уланганлар 3 ой давомида абонент тўловига 50% чегирма ҳамда чиройли рақамларга ҳам чегирмалар олишади.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Mobiuz мобил оператори барчага байрамона кайфият ҳадя этмоқда ва уни феврал ойи охиригача давом эттиришга тайёр.

2025 йил 13 январдан 28 февралгача бўлган даврда «Хотиржам 60», «Хотиржам 80» ва «Хотиржам 100» тариф режаларига уланган янги абонентлар ноёб имкониятдан фойдаланишлари мумкин – дастлабки уч ой мобайнида улар абонент тўловига 50% чегирма олишади.

«Чексиз мулоқот ярим нархда!» акцияси янги абонентлар учун мўлжалланган. У мулоқот, иш ва дам олиш учун қулай шароитларни таклиф этувчи «Хотиржам» тариф режаларининг афзалликларини баҳолаш имконини беради. Акция нафақат харажатларни тежаш, балки мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш тажрибасини янада яхшилаш учун ажойиб имкониятдир.

«Хотиржам 60» қулайликлари: 35 000 МБ, чексиз қўнғироқлар ва ижтимоий тармоқлар, 3 000 та СМС. Фойдаланишнинг дастлабки уч ойида абонент тўлови ойига 30 минг сўм.

«Хотиржам 80» қулайликлари: 80 000 МБ, чексиз қўнғироқлар ва ижтимоий тармоқлар, 3 500 та СМС. Фойдаланишнинг дастлабки уч ойида абонент тўлови ойига 40 минг сўм.

«Хотиржам 100» қулайликлари: 200 000 МБ, чексиз қўнғироқлар ва ижтимоий тармоқлар, 5 000 та СМС. Фойдаланишнинг дастлабки уч ойи давомида абонент тўлови ойига 50 минг сўм.

Ушбу ва бошқа тариф режаларига уланишда абонентлар ҳар қандай тоифадаги чиройли рақамларга 70% дан 80% гача чегирмаларга эга бўлишади!

Mobiuz ишонч билан айтади: «Кўпроқ суҳбат - камроқ харажат!»

Акцияда иштирок этиш учун абонентлар феврал ойининг охиригача исталган куни Mobiuz’га уланишлари керак:

  • компанияга қарашли офисларда;
  • ёки дилерларнинг савдо нуқталарида;
  • ёки мобил иловада eSIM’ни фаоллаштириш орқали.

Абонент тўловига 50% чегирма уланиш вақтидан бошлаб роппа-роса уч ой амал қилади. Уч ой ўтгач, абонент тўлови танланган тариф режаси шартларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда белгилана бошлайди.

Батафсил маълумот www.mobi.uz сайтида

Реклама

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг