Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миср ва Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақоми берилди

Миср ва Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақоми берилди

2022 йил 14 сентябр куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саммитига тайёргарлик кўриш доирасида Миср Араб Республикаси ва Қатар Давлатига ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақоми бериш тўғрисидаги Меморандумларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳужжатларни ШҲТ Бош котиби Чжан Минг, Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ҳамди Санад Лоза ва Қатар Давлат Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий имзоладилар.

Ўзбекистон томонидан тадбирда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов иштирок этди.

Меморандумлар ШҲТ ва юқоридаги давлатлар ўртасида минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, савдо ва инвестиция, энергетика, АКТ, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва коммуникациялар, маданият, фан ва технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни назарда тутади.

Ҳамкор давлат мақоми ташкилотга аъзо давлатларнинг таклифига биноан ШҲТ доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқини беради.

Меморандумлар улар имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Меморандумларни имзолаш бўйича ишлар Ўзбекистон томонидан ШҲТга раислиги доирасида ҳамда ташкилот Давлат раҳбарлари кенгашининг тегишли қарорларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг