Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк 3 ойда 19,5 трлн сўмлик олтин сотиб олган

Марказий банк 3 ойда 19,5 трлн сўмлик олтин сотиб олган

Марказий банк жорий йилнинг II чораги учун «Пул бозори ва ликвидлик шарҳи»ни эълон қилди. Ташкилот мазкур материалда қимматбаҳо металлар хариди ва валюта интервенцияларига доир маълумотларини тақдим этган.

Унга кўра, 2023 йилнинг II чорагида ташқи иқтисодий шароитлар, глобал рецессия ва молиявий тизим барқарорлиги бўйича хатарларнинг ортиши каби қатор сабаблар фонида жаҳон бозорида олтин нархи 1 троя унция учун 1 900 - 2 000 АҚШ доллари доирасида шаклланган.

Натижада, Марказий банкнинг қимматбаҳо металлар хариди ушбу даврда 19,5 трлн сўмга тенг бўлиб, 2023 йилнинг I чорагига нисбатан 9,9 фоизга кўпни ташкил қилган (2022 йилнинг мос даврида 17,2 трлн. сўм).

«Марказий банк томонидан қимматбаҳо металларни харид қилишга чиқарилган ликвидлик «олтин-валюта захиралари нейтраллиги тамойили» асосида ички валюта бозорига интервенциялар орқали стерилизация қилиб борилди. Жумладан, Марказий банкнинг ички валюта бозорига соф интервенциялари 2,4 млрд долларни (28 трлн сўм эквиваленти) ташкил этиб, қимматбаҳо металл хариди натижасида юзага келган қўшимча ликвидликни стерилизация қилиш имконини берди», – дейилади МБ шарҳида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг