Иккиламчи бозордаги уй-жойлар нархи қарийб 16 фоизга ошган
Жорий йил бошидан буён иккиламчи бозорда уй-жойларнинг тез ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, республикада 1 кв.м учун уй-жой нархи 15,8 фоизга ошди.
Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг кўчмас мулк бозори таҳлилига оид шарҳида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ноябр ойида иккиламчи бозорда уй-жойларнинг ўртача нархи 3,9 фоизга ошди (июль ойида – 2,5 фоиз, август ойида – 0,5 фоиз, сентябрь ойида – 1,1 фоиз, октябрь ойида – 2,3 фоиз).
Иккиламчи уй-жой нархларининг энг сезиларли ўсиши Тошкент (22,9 фоиз), Навоий (22 фоиз) вилоятлар ва Тошкент шаҳрида (22,7 фоиз) кузатилди.
Пойтахтда иккиламчи уй-жой бозоридаги нарх бир ой ичида 2,4 фоизга қимматлашди (июл ойида – 2,4 фоиз, август ойида – 1,4 фоиз, сентябрь ойида – 1,7 фоиз, октябрь ойида – 4,6 фоиз).
Нархларнинг энг юқори ўсиши пойтахтнинг Бектемир – 12 фоиз, Миробод – 5 фоиз ва Юнусобод – 4 фоиз туманларида қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter