Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишимиз шарт» – Президент

 «Энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишимиз шарт» – Президент

Олий Мажлисга мурожаатда Президент Мирзиёев энергетика соҳаси бўйича муаммоларга тўхталди.

«Очиқ айтиш керак, кўп иқтисодчилар энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишни таклиф қилмоқда. Бу – тўғри йўл. Мен ҳам буни хоҳлайман.

Лекин, халқимизнинг жон бошига даромади, ижтимоий ҳимоясини ўйлаб, бу соҳадаги ислоҳотларни шошмасдан, босқичма-босқич қилишимиз керак.

Энг муҳим масала – энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш. Афсуски, иқтисодиётимизда энергия сарфи бошқа давлатлардан 2 баробар юқори.

Шунинг учун, энергия самарадорлигини ошириш Миллий дастурини қабул қиламиз. Энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишимиз шарт. Агар эркин бозорга ўтмасак, бизга инвестор келмайди», – дейди Президент.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг