Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланаётган шахсларни қўлга олди

ДХХ гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланаётган шахсларни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилояти томон ҳаракатланаётган «Жентра» русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган Фарғона туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам судланган фуқаронинг қўл сумкасида 981 гр. «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Бошқа ҳолатда эса Қўқон шаҳрида яшовчи, 1971 й.т., муқаддам судланган фуқаро Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ушланиб, ундан 1 кг. 76 гр. «гашиш» моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, мазкур шахс тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиб, хуфия жойга яшириб кетилган ушбу ажал оғусини Тошкент шаҳрига олиб кетаётган бўлган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро 495 гр. «гашиш» моддасини 5 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган мазкур наркотикнинг ҳақиқий эгаси – Фарғона туманида яшовчи, 1997 й.т. бошқа шахс эканлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. фуқаро бошқарувидаги «Жигули” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида бўлган Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи, 1999 й.т., муқаддам судланган аёлнинг қўл сумкасида 305 гр. «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, автомашинада Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 й.т., муқаддам судланган фуқаро ҳам борлиги маълум бўлди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу 3 нафар фуқаро Тожикистон Республикасидан келтирилган наркотик моддани Қўқон шаҳридан Наманган шаҳрига олиб кетаётганликлари аниқланган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жинояти ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг