Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратурага олиб берилади

Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратурага олиб берилади

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолияти мутлақо қониқарсиз деб баҳоланди ва Инспекция Бош прокуратура Департаментига ўтказилиши маълум қилинди.

Президент Мирзиёев йиғилишда Инспекция фақат камчилик аниқлайдиган идорага айланиб қолганини, профилактика билан эса иши йўқлигини ва тизимида коррупция улуши юқорилигини танқид қилди.

Бюджет маблағини тақсимлаш ҳам, уни назорат қилиш ҳам битта вазирликда бўлиши нотўғри экани таъкидланди.

Шу билан бирга Ҳисоб палатаси ходимлари бюджетдан энг кўп маблағ оладиган 12 та вазирликка бириктирилади. Вазирликларнинг ҳар бир харажати улар билан келишилгандан кейин амалга оширилиши белгиланди.

Умуман, Департамент ва Ҳисоб палатаси биргаликда ишлаб, яширин иқтисодиётни жиловлаш ва бюджет маблағларини тўғри сарфланиши учун жавобгар бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг