Бухорода салкам ярим килолик олтин қуймалари савдоси аниқланди
Бухоро вилояти Шофиркон тумани ҳудудида 3 нафар фуқаронинг жами вазни 437,3 грамм бўлган 4 дона соф қуйма олтин бўлакларини сотгани аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, улар харидорлар – Р.Ш., Ф.Ш.га 7 минг АҚШ доллари ва 300 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter