Бухорода алимент тўлашдан қочган ота бувисиникидан топилди
Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суди 11 йилдан буён алимент тўлашдан қочиб юрган отанинг ишини кўриб чиқди.
Суд қарздор фуқаро Ж.А. дан ундирувчи Г.Р. фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ҳужжатларини ўрганиб, ўз қарорини эълон қилган.
Ижро ҳужжатларига кўра, алимент тўловлари ойма-ой тўлов қилиниши белгиланган. Аммо қарздор яшаш уйидан чиқиб кетиб, тўловларни вақтида тўламаган. Ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Шунга қарамай, Ж.А. 11 йил давомида фарзандлари аҳволидан хабар олмай, алимент тўловларини амалга оширмай, Россия Федерациясида ишлаб юраверган.
Билдирилишича, қарздор Россиядан қайтган, бироқ фарзандларига алимент тўламаслик учун бувисининг яшаш хонадонида яшириниб юрган.
Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тадбирда қарздор топилган ва унга нисбатан тегишли чора кўрилиши учун тўпланган ҳужжатлар давлат ижрочисига топширилган.
Алимент тўловларидан бўлган қарз қайта ҳисоб-китоб қилинган ва бу жорий йилнинг июнь ойи ҳолатига 130,6 миллион сўмни ташкил қилган.
Қарздорга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
«Қочоқ ва яшириниб юрган отанинг 15 сутка «олгани» унинг қарздорлигини амалга оширмайди, ёхуд бу қарздорлик камаяди, дегани эмас. Ж.А. болаларининг ҳақини тўлиқ тўлашга мажбур», - дейди Мажбурий ижро бюроси вакили.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter