Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бўстонлиқда Treilblezer ағдарилиб кетди

Бўстонлиқда Treilblezer ағдарилиб кетди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 21 апрел куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Сижжак қишлоғи яқинида жойлашган тоғли ҳудуднинг автомобиль учун мўлжалланмаган қисмида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 40 ёшли М.Ф бошқарувидаги «Treilblezer» русумли транспорт воситаси ағдарилиб кетган.

ЙТҲга да ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги ва унинг йўл торлигини инобатга олмасдан ҳаракатлангани сабаб бўлган.

Ушбу ҳодиса натижасида ҳайдовчи туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг