Андижонда икки «дарахткесар»нинг озодлиги икки йилга чекланди
Андижон вилояти Избоскан туманида икки фуқаро ноқонуний дарахт кесгани учун уларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 апрел куни мазкур туманда яшовчи фуқаролар — А.А. ҳамда М.И. ўзаро тил бириктириб, уч туп ғарб чинори дарахтларини гўёки яшаш хонадони учун хавф туғдираётганлигини ва қурилиш, таъмирлаш ишларига халал бераётганлигини рўкач қилиб кесиб юборишган.
Бу орқали ўсимлик дунёсига 131 миллион 400 минг сўмлик кўп миқдорда зарар етказишган.
Ҳолат Экология вазирлиги ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишли ҳужжатлар прокуратурага юборилган. Прокуратура томонидан эса А.А. ва M.И.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
18 сентябр куни мазкур шахсларга нисбатан бўлиб ўтган суд ишида судья икки «дарахткесар»нинг ҳар бирига келтирилган зарарни қоплаш билан бирга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter