Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда чорва фермасида майнинг ферма очган «тадбиркор»лар ушланди

Андижонда чорва фермасида майнинг ферма очган «тадбиркор»лар ушланди

Андижон вилояти Андижон туманида мингга яқин майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, идоранинг Андижон туман бўлими томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари ҳамда терговга қадар текширувда, «I.P. » МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар МЧЖга қарашли Қурама маҳалласи ҳудудида жойлашган чорва фермаси ва ишлаб чиқариш биносида қонунга зид равишда майнинг ферма ташкил қилгани аниқланган.

Улар ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига 845 дона «Bitmain» майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 40,4 млрд сўм зарар етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг