Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Амударё қирғоғидаги қамишзорлар ичидан катта миқдорда гиёҳвандлик моддаси топилди

Амударё қирғоғидаги қамишзорлар ичидан катта миқдорда гиёҳвандлик моддаси топилди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида, Давлат хавфсизлик хизматиниинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, қўшни давлат ҳудудидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган катта миқдордаги наркотик модда топилди.

Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, жумладан, Музработ туманининг чегара ҳудудидан ўтувчи Амударё қирғоғидаги қамишлар орасига номаълум шахслар томонидан яшириб кетилган 1 дона полиэтилен қоп топилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг ичида 10 дона ўрамда гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу ўрамларда соф вазни 10 кг. 38 гр. бўлган «опий» моддаси борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу наркотик модда эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизматиниинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса «Сурхондарё – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Нексия» русумли автомашина Кўкдала туманида жойлашган «Умакай» ЙПХ масканида тўхтатилди.

Денов туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган ушбу автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, унинг салон қисмига яшириб қўйилган 935 гр. «опий» ва 200 гр. «гашиш» моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг