Афғонистон фуқароси ноқонуний виза расмийлаштириб бериши учун ИИБ ходимига пора бермоқчи бўлди
Термизда тадбиркорлик билан шуғулланаётган Афғонистон фуқароси пора эвазига ноқонуний виза расмийлаштирмоқчи бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2023 йил 21 декабр куни Термиз шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган Афғонистон фуқароси Д.С. Термиз шаҳрида яшаб турган, 2005 йилда туғилган фарзанди Д.А.нинг 5-6 ой визасиз Ўзбекистон ҳудудида яшаб туриши ёки виза расмийлаштириб бериши учун Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъул ходимига 800 доллар пул таклиф қилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъул ходимининг билдиргисига асосан 2023 йил 23 декабр куни ИИВ Шахсий хавфсизлик бўйича Сурхондарё вилояти бошқармаси, ДХХ вилояти бошқармаси ҳамда прокуратура департаменти ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Афғонистон фуқароси Д.С. 800 долларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter