1 миллиард сўмлик грантга эга бўлган режиссёр чол ва кампир ҳақида фильм суратга олади
«Чой» қисқа метражли фильми билан Халқаро фестивалларда ғолиб бўлган ёш режиссёр Шокир Холиқовга «Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан 1 миллиард сўм миқдоридаги грант тақдим этилган эди.
«Ёш киноижодкорлар лабораторияси»да «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда бўлиб ўтган ёш киноижодкорлар билан ижодий учрашувда Шокир Холиқов ижодий режалари ҳақида сўзлади.
Шокир Холиқов ўзига ажратилган Грантга ёшлар ҳақида эмас, ўзи ўйлаган ғояси ҳақида фильм қилишга «Ўзбеккино» Миллий агентлигидан рухсат сўради.
«Менга ўзим ҳис қилган мавзуда фильм олишга имкон беришингизни сўрайман. Сертификатда белгиланган мавзуда, ўзим ҳис қилмаган мавзуда ишлаган фильмим одамларга ёқади деб ўйламайман»,- деди «Чой» режиссёри.
«Ўзбеккино» Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Шокир Холиқовнинг бу таклифига эътирози йўқлигини билдирган.
Аввалроқ Шокир Холиқовнинг «Чой» фильми Канн кинофестивалида Гран при мукофотига сазовор бўлганидан сўнг оддий сервис билан тақдирлангани ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter