Шоир Бобур Бобомурод «Фарҳод ва Ширин» билан судлашади
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига фуқаро Бомурадов Бобир Ҳодиевич (Бобур Бобомурод) нинг шеърий асарларга нисбатан муаллифлик ҳуқуқлари бузилганлиги ҳамда унга тегишли бўлган «Фарҳод ва Ширин» товар белгисидан ҳуқуқ эгасининг розилигисиз ҳеч қандай шартнома тузилмасдан фойдаланилаётганлик ҳолати юзасидан тегишли чора кўриш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган.
Қайд этилишича, мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида фуқаролар С.Ф. ҳамда З.Ш. томонидан муаллиф Б.Бобомуродовга тегишли бўлган «Қалбим баҳори», «Ҳаёт» номли шеърий асарларни муаллиф билан ҳеч қандай шартнома тузилмасдан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз барчанинг эътиборига етказилганлиги ва омма олдида ижро этилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, Агентлик томонидан Б.Бобомуродов томонидан тақдим этиган ҳужжатларни ўрганиш натижасида юқорида келтирилган фуқаролар томонидан ўз хонандалик фаолиятида фойдаланилаётган «ФАРҲОД ва ШИРИН» ибораси Б.Бобомуродовга тегишли бўлган МГУ 43187-сон «ФАРҲОД ва ШИРИН» товар белгиси билан ўхшашлиги аниқланган.
Шунга асосан, фуқаро С.Ф. ҳамда З.Ш.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-моддасининг биринчи қисмида ва 1771-моддасининг биринчи қисмида белгиланган асардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолати ҳамда ҳуқуқ эгасига тегишли бўлган товар белгисидан ўз хонандалик фаолиятида фойдаланаётганлиги сабабли Агентлик томонидан ҳолат бўйича маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter