Барбара Брильска умуртқасини синдириб олди

«Тақдир ҳазили ёки Қушдек енгил бўлинг!» Янги йил комедияси бош қаҳрамонларидан бири, польшалик актриса Барбара Брильска жиддий жароҳат олган, деб ёзмоқда «Starhit».
Ўзи билан суҳбат уюштиришни истаган журналистларга рад жавобини берган актриса буни тоби йўқлиги билан изоҳлаган.
«Тобим йўқ, овозим ҳозир жуда ёқимсиз. Ўзимга келиб олгунимча кутишга тўғри келади. Ҳатто яқинларим билан ҳам учраша олмаяпман. Умуртқа синиши... Бу нималигини биласизми? Узоқ жараён — тикланиш ва ҳк. Жисман ва руҳан чўкканман. Буёғи нима бўлади, даргумон», — деган 80 ёшли актриса.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter