Археологлар Мисрда иккита ноёб топилмага дуч келишди
Германия-Миср тадқиқотчилар гуруҳи ғарбий Луксордаги Аменхотеп III қадимий ибодатхонасида бир жуфт улкан сфинкс (ҳайкал) бўлакларини топишди.
Археологлар фиръавнлар сағанаси, Аменхотеп III шарафига тикланган икки ёдгорлик ҳайкали ҳамда Мемнон ҳайкалларини реставрация қилиш чоғида ноёб топилмага дуч келишди: оҳакдан ишланган ҳайкаллар ярмигача сувга чўккан эди.
Сфинксларнинг узунлиги салкам 8 метр чиқади. Уларда қадимий ҳукмдор шоҳона бош кийим — немес, маросимбоп қиррадор соқол ҳамда кенг безакли ёқа — усехда тасвирланган.
Миср туризм ва қадимий ашёлар вазирлиги маълумотига кўра, реставрация чоғи сфинкслардан бирининг кўкрак қисмида «Амон-Ранинг суюклиси» ёзуви кўзга ташланган.
Маълумот учун: Аменхотеп III — милоддан аввалги 1390–1353 йилларда Мисрни бошқарган фиръавн, XVIII сулола вакили.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter