Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Анвар Эргашев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Анвар Эргашев вафот этди

Таниқли композитор ва дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, «Ўзбеккино» миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Анвар Эргашев вафот этди.

Анвар Эргашев Миллий симфоник оркестри бош дирижёри ва Алишер Навоий номидаги Давлат Академик театри бадиий раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

50 дан ортиқ бадиий ва мусиқий фильмлар, спектакллар бастакори, кўплаб қўшиқ ҳамда мусиқалар муаллифи.

Унинг кинодаги ишлари сирасига «Юлдузимни бер, осмон», «Бомба», «Шариф ва Маъриф», «Осмондаги болалар», «Аланга ичидаги фаришта», «Оқ бино оқшомлари», «Уч қирол жанги», «Ойи» фильмлари киради. Етук композиторнинг сўнгги иши бир неча ой олдин премьераси бўлиб ўтган «101» киноасари эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг